0
UZS 0
  • BO'SH ARAVA

    Siz xarid qilish savatni hech ob'ektni bor

Компания хақида

Nima uchun panjara WEBER tanlaysiz?

Гриль классикаси

Инновацион технологиялар

Ва пазандалик ижодининг эркинлиги

Тошкентдан Самарқандгача, Бухородан Жиззахгача, Намангандан Фарғонагача — ҳар ерда анъаналарга ҳурмат билан қаралади ва меҳмондўстлик қонунларига риоя қилинади. Ҳар ерда, ҳар вақт тўкин дастурхон, лаззатли миллий таомлар. Меҳмонга подшоҳлардек эҳтиром кўрсатилади: энг яхши бўлак, энг лаззатли таомлар меҳмонга илинади. Меҳмон доим тўқ ва мамнун бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбекистонда оила даврасида ёки дўстлар билан йиғилган ҳолда табиат қўйнида: олов ёқиб, имкон қадар кўпроқ сархил гўштдан таомлар ёки тутун иси келиб турадиган ўчоқ паловни тайёрлаб дам олишни, айниқса, яхши кўришади. Бундай дам олиш қачонлардир «табиат қўйнида кабоб тайёрлаш» деб аталган бўлса, ҳозирда — барбекю ёки пикник деб аталади, аммо қандай аталишидан қатъий назар уч қоидага доим амал қилинади: «Сархил маҳсулотлар, энг яхши технологиялар ва ҳамма нарсанинг табиийлиги!».

Weber грилларининг расмий дистрибьютори сифатида BIONER компанияси Республикамизда замонавий барбекю маданиятини ривожлантиришга интилиб келмоқда. Замон ўзгармоқда, замонавий технология ва ускуналар яратилмоқда. Кўп ҳаракат ва меҳнат талаб этувчи манқаллар ўрнини қулай, ихчам ва кўп функцияли гриллар эгалламоқда. BIONER компанияси бу йўналишда ҳам фаол ҳаракат қилади ва маҳаллий бозорда афсонавий Weber брендини тақдим этади, айнан шу бренд туфайли 1952 йилда кўпчилик севиб ишлатадиган думалоқ шаклдаги гриллар дунё юзини кўрди. Weber томонидан барбекю оламида яратилган туб ўзгаришлар ҳозирда ҳам давом этиб келмоқда. Гриллар мунтазам такомиллаштириб борилмоқда, инновациялар жорий этилмоқда, янги қўшимчалар ва аксессуарлар ишлаб чиқилмоқда, қизиқарли ғоялар амалда татбиқ этилмоқда. Дунё бўйлаб Weber қурилмаларининг миллионлаб ишқибозлари бор. Энди эса Ўзбекистондаги замонавий барбекю маданиятининг ишқибозлари ҳам ушбу афсонавий гриллар дизайни, хавфсизлиги, ишончлилиги, фойдаланишнинг соддалиги ва юқори сифатини баҳолаш имконига эгалар. Гриль классикаси, инновацион технологиялар ва пазандалик ижодининг эркинлиги — BIONERга амал қилиш жуда осон.

WEBER ТАРИХИ

«Сунъий йўлдош»нинг баланд парвози!

Урушдан кейинги 50-йилларда Америка сокин ва бир маромдаги ҳаёт тарзига қайтди: шаҳарчаларда майса ва оқ панжарали уйлар пайдо бўлди, мустаҳкам оилавий қадриятлар тикланди, ҳаёт фаровонлиги ўса бошлади. Пикник ва барбекюлар кундан-кунга оммалаша бошлади. Аммо паст оловда узоқ вақт тоблаш ўрнини гриль ва тезда қовуриб олиш эгаллай бошлади. Таомларни тайёрлаш учун мўлжалланган очиқ қурилмалар тузилиши ёмғир ва шамол вақтида ишончга сазовор эмаслиги яққол билиниб қолди. Бу муаммонинг ечимини гриль тарихида мутлақ янги давр бошланишига туртки берган Джордж Стивен топди.

Джордж Стивен 1952 йилда ўзи фаолият юритаётган металлга ишлов бериш ташкилотида думалоқ шаклдаги биринчи Kettle грили лойиҳасини яратди. У денгиз буйини қоқ ўртасидан иккига бўлиб, ҳаво алмашиб туриши учун тешиклар, қурилма ерда мустаҳкам туриши учун оёқлар ва қопқоқ қўшди, айнан қопқоқ ушбу грилда тайёрланган таомлар бетакрорлигини таъминлаб берди.

Аввал бошида сунъий йўлдошга ўхшаган ушбу қурилма қўшнилар кулгусига сабаб бўлганлигига қарамай, ундаги стейклар қойил-мақом тайёрланди! Тез орада думалоқ шаклдаги Kettle шу қадар оммалашиб кетди-ки, Джордж Стивен шахсий ишлаб чиқариш бизнесини ва Weber-Stephen Products компаниясини очди.

Джордж Стивеннинг гриллари бутун Америка бўйича тез тарқала бошлади, 60-70-йилларда ҳар бир ҳовли ва боғдаги асосий буюм ва, ҳатто, телевидение «юлдузига» айланди. Компания раҳбари ва ходимлари Weber грилларида таом тайёрлашнинг соддалиги ва унинг афзалликларини намойиш қилиш учун бутун мамлакат бўйлаб хизмат сафарларига жўнашди.

Компания ривожланиб бораверди, янги муҳандислик ғоялари пайдо бўла бошлади. Барбекю ёқимли, оилавий эзгу анъанага айланди. Шунинг учун ҳам одамлар ўша-ўша думалоқ шаклни сақлаб қолган, аммо газ ва электр энергиясида ишлайдиган грилларни катта хурсандчилик билан қабул қилишди.

80-йиллар инновациялар, муҳандислик кашфиётлари ва ёрқин технологик ечимларни жорий этиш йили бўлиб Weber тарихида қолди. Ўша йиллар гриллар ёғдан халос қилиш, шунингдек, пластиналарни тегишли равишда букиш орқали иссиқликни тақсимлаш тизимлари ишлаб чиқилди. Кейинчалик бутун дунё барбекю усталари учун андоза бўлиб қолган Genesis газ гриллари линейкаси ҳам худди шу даврда дунё юзини кўрди.

2013 йилда барбекю бўйича жаҳон чемпионатида Джордж Стивен шон-шуҳрат залида мукофотга лойиқ деб топилди, аммо, афсуски, у бу дунёни тарк этиб бўлган эди. Машҳур Kettle грилининг яратувчиси Джордж Стивен 1993 йилда вафот этди ва унинг ишини ўғли Джим Стивен давом эттирди.

Афсонавий Weber гриллари талабгорлигини йўқотмасдан, доимий равишда ўзгариб ва такомиллашиб, замоннинг янги йўналишларига риоя қилган ҳолда сайёра бўйлаб тарқалишини давом эттирмоқда.