0
UZS 0
  • BO'SH ARAVA

    Siz xarid qilish savatni hech ob'ektni bor

Weber грилининг серия рақамини қандай топиш мумкин

Такрорланмайдиган рақам деярли барча Weber грилларида бор, у фақат қўлланмада эмас, балки қурилманинг бирор қисмида ҳам ўйиб ёзилади. Айнан қайси қисмида ёзилиши муайян моделга боғлиқ. Ўз грилингизни қуйидаги рўйхатдан топинг ва серия рақами қаерда жойлашганлигини билиб олинг.

СЕРИЯ РАҚАМИ ҚАНДАЙ КЎРИНИШДА

Газда ишлайдиган Weber грилларининг серия рақами 2 та лотин ҳарфи ва 5-7 та рақамдан иборат.

Кўмирда ишлайдиган Weber грилларида 01.10.2012 йилгача серия рақами ўрнига фақат 1-2 та лотин ҳарфлари босилар эди. 01.10.2012 йилдан бошлаб эса, 1-2 та лотин ҳарфидан ташқари, вентиляция қопқоғида 2 та лотин ҳарфи ва 7 та рақамдан иборат серия рақамини лазер ёрдамида ўйиб ёзиш бошланди.

КЎМИРДА ИШЛАЙДИГАН ГРИЛЛАРНИНГ СЕРИЯ РАҚАМИНИ ҚАЕРДАН ИЗЛАШ КЕРАК

(Грилларнинг моделлари ва серия рақами жойи)

Думалоқ шаклдаги кўмирда ишлайдиган гриллар (CompactKettle, OriginalKettle, One-Touch, Master-Touch). Юқори вентиляция қопқоғида. 2013 йилгача ишлаб чиқарилган грилларда иккита лотин ҳарфидан иборат кодни кўрасиз, ундан кейин чиқарилган қурилмаларда эса 2 та лотин ҳарфи ва 7 та рақамдан иборат серия рақами.

Performer (2005-2006 и 2010-2014 гг). 1-2 ҳарфли серия рақами юқори вентиляция қопқоғида, 5-6 рақамли код эса – бошқарув панели остида. Бу маълумотлар гриль қўлланмасида, варақнинг юқори ўнг қисмида ҳам бор.

Performer Original, Performer Deluxe. Юқори вентиляция қопқоғида.

Кўмирда ишлайдиган Go-Anywhere грили. Юқори вентиляция қопқоғида.

Smokey Mountain Cooker дудлаш ускунаси. Юқори вентиляция қопқоғида. 2013 йилгача ишлаб чиқарилган грилларда иккита лотин ҳарфидан иборат кодни кўрасиз, ундан кейин чиқарилган қурилмаларда эса 2 та лотин ҳарфи ва 7 та рақамдан иборат серия рақами.

Ranch Kettle. Қозоннинг остки қисмидаги вентиляция қопқоғида.

Summit Charcoal Grilling Center. Гриль қўлланмасининг муқовасида ва столчанинг орқа қисмида.

ГАЗДА ИШЛАЙДИГАН ГРИЛЛАРНИНГ СЕРИЯ РАҚАМИНИ ҚАЕРДАН ИЗЛАШ КЕРАК

Газда ишлайдиган Go-Anywhere грили.  2013 йилдан бошлаб серия рақами ёнувчи қисмга ўйиб ёзилади.

Spirit (2007 йилдан бошлаб)  Гриль қўлланмасининг муқовасида, шунингдек бошқарув панели остидаги газ магистрали ёки грилнинг ички паст токчасида.

Spirit. Маълумотларни гриль қўлланмасидан, варақнинг юқори ўнг қисмида топасиз. Шунингдек, серия рақамини бошқарув панели остидан ҳам топиш мумкин. Яна битта варианти – бошқарув панелининг ўнг қиррасида.

Genesis 2007-2014. Гриль қўлланмасида, варақнинг юқори ўнг қисмида. Шунингдек газ балони бўлмасининг ўнг деворида.

Genesis II/ Genesis II LX. Гриль қўлланмасининг орқа муқовасида. Шунингдек, грилнинг орқа деворида ва бошқарув панели остидаги газ магистралида.

Summit Built-In Model. Гриль қўлланмасида, варақнинг юқори ўнг қисмида. Шунингдек, грилнинг бошқарув панели остида.

Summit 2007-2014 г. Гриль қўлланмасининг муқовасида. Шунингдек, гриль қобиғининг ичида, чап ён панелнинг пастги қисмида.

Summit 2009-2014 г. Built-Ins. Гриль қўлланмасининг муқовасида. Шунингдек, гриль қобиғининг ичида, чап ён панелнинг пастги қисмида.

Summit гриль-марказлари 2011-2014 г. Гриль қўлланмасининг муқовасида. Шунингдек, гриль қобиғининг ичида, чап ён панелнинг пастги қисмида.

Weber Q 120/Q 1200. Гриль қўлланмасининг муқовасида ва чап орқа оёқчасида.

Weber Q/ Q 200/ Q 220. Гриль қўлланмасининг муқовасида. Шунингдек, чап ёки ўнг йиғиладиган столча остида.

Weber Q 140/ Q 1400/ Q 240/ Q 2400. Гриль қўлланмасининг муқовасида ва орқа оёқчасида.

Weber Q 2000/ Q 2200. Гриль қўлланмасининг муқовасида ва орқа оёқчасида.

Weber Q 3200. Гриль қўлланмасининг муқовасида ва ўнг йиғиладиган столча остида.

Weber Fireplace 2010-2012. Серия рақамига эга эмас ва икки йиллик кафолати бор.

АЙТГАНЧА

2001 йилнинг июнидан бошлаб грилнинг ён томонидаги ёнувчи қисмларга алоҳида серия рақами бериш тўхтатилди (аввал у орқа панелда кўрсатилар эди). Шу вақтдан бошлаб истеъмолчи грилнинг серия рақамидан фойдаланиши етарли.