Ён томонида очиладиган тавақалари бор панжара

Sold

Ён томонида очиладиган тавақалари бор панжара

47 см кўмирда ишлайдиган гриллар учун

Цена: UZS 1 121 904

Очиладиган тавақаларга эга махсус панжара таом тайёрлаш жараёнида маҳсулотларни оловдан четга олмаган ҳолда ҳам ўтга қўшимча кўмир солиб туриш имконини яратади. Панжара хром билан қопланган пўлатдан ясалган бўлиб, косача диаметри 47 см кўмирда ишлайдиган Weber гриллари учун тўғри келади.

Omborda qolmagan

Сравнить
8414. Omborda qolmagan

Қутининг ташқи ўлчамлари: 4,45 см (Б) X 44,45 см (Э) X 44,45 см (У)

Ўрамнинг ўлчамлари: 1,71 см (Б) X 45,72 см (Э) X 45,72 см (У)

Материал: хром билан қопланган пўлат

Парвариш бўйича қўлланма: идиш ювиш машинасида ювиш мумкин эмас

47 см кўмирда ишлайдиган Weber гриллари учун тўғри келади

Панжаранинг ён томонларида очиладиган тавақалари бор, улар орқали грилда таом тайёрлаш жараёнида ҳам ўтга қўшимча кўмир ёки тарашачаларни ташлаб туриш мумкин

Доставка по Ташкенту

При покупке гриля действует бесплатная доставка и сборка в рамках ТКАД. При отказе от покупки гриля оплачивается доставка и сборка. При покупке только аксессуаров доставка оплачивается отдельно!

Доставка по Узбекистану

Доставка в другие города Узбекистана оплачивается отдельно. Стоимость зависит от веса товара и адреса доставки. Окончательную стоимость доставки рассчитывает оператор.

Самовывоз

Самовывоз заказа производится со склада по адресу: г. Ташкент, Сергелийский район, развилка Сергели-Зангиота, ул. Чаштепа, д. 38-40

Оплату Вы можете совершить с помощью наличных средств, а также онлайн.

Fikr-mulohazalar

There are no reviews yet

“Ён томонида очиладиган тавақалари бор панжара&rdquo mahsulotiga birinchilardan bo'lib fikr bildiring;

БУ ЕРДА СИЗ ЭНГ КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ТОПАСИЗ:

  • ГРИЛЬ УЧУН КЎМИРНИ ЎТ ОЛДИРИШНИНГ СОДДАРОҚ УСУЛИ БОРМИ?

    Ҳа, бор. Маслаҳатимиз: сифатли писта кўмир ёки Weber кўмир брикетларидан, ўт олдириш кубиклари, ҳамда бизнинг ўт олдириш мосламамиздан фойдаланинг. Ўт олдириш мосламасини зарур миқдордаги кўмир ёки брикетлар билан тўлдиринг, кўмир панжараси устига икки-учта ўт олдириш кубикидан қўйинг ва уларни ёқинг. Устига кўмир ёки брикетлар билан тўлдирилган ўт олдириш мосламасини қўйинг. Бошқа ҳеч нима қилишнинг ҳожати йўқ. Ёқилғи, кўмир ёки брикетларнинг миқдорига қараб 20-30 дақиқада тўлиқ ёниб тугайди. Устки кўмир қизил тусга кириб, брикетлар эса кул билан қопланганда, кўмирни панжара устига тўкинг. Аъло даражада иссиқлик беради!

  • БЕВОСИТА ВА БИЛВОСИТА УСУЛЛАРДА ТАОМ ТАЙЁРЛАШНИНГ ФАРҚИ НИМАДА?

    Бевосита таом тайёрлаш усулида озуқа тўғридан-тўғри иссиқлик манбаи устида жойлашган бўлади (масалан, стейк кўмир чўғи ёки ишлаётган ёнувчи қисм устидаги гриль панжарасида пишади).

    Билвосита таом тайёрлашда эса маҳсулотлар панжаранинг тўғридан-тўғри иссиқлик манбаи бўлмаган қисмида жойлашган бўлади. Масалан, кўмир грилнинг ён томонларида, бутун парранда ёки катта гўшт бўлаги эса таом тайёрлаш панжарасининг ўртасида жойлашади.

    У ёки бу рецепт учун қайси усул тўғри келишини аниқлаш учун универсал қоида мавжуд. Қалинлиги 2,5-3 смдан кўп бўлмаган ва тайёрланиши учун 25 дақиқадан кам вақт сарфланадиган маҳсулотлар (масалан, лаҳм товуқ гўшти, стейк, кабоб ва ҳ.к.) бевосита усулда тайёрланади. Тайёрланиши учун 25 дақиқадан кўпроқ вақт сарфланадиган ёки паст ҳарорат (200 °C гача) талаб этиладиган йирик таомлар (ростбиф, бутун парранда, қўй оёғи ва ҳ.к.) эса грилда билвосита усулда тайёрланиши керак. Кўмир, газ ва электрда ишлайдиган Weber грилларининг кўпгина моделларида иккала усулни ҳам қўллаш имкони мавжуд.

  • ТАОМ ТАЙЁРЛАШ ВАҚТИДА ҚОПҚОҚНИ ЁПИШ ШАРТМИ?

    Weber шеф-ошпазлари деярли барча ҳолларда таомни ёпиқ қопқоқ билан тайёрлашни тавсия этишади. Гриль-усталари орасида эса шундай қоида бор: стейк аъло даражада бўлиши учун қопқоқ икки мартагина очилади: биринчи марта гўштни қўйиш учун, иккинчи марта – уни ўгириш учун.

    Хоҳ кўмир, хоҳ газда бўлсин, ёпиқ қопқоқ остида тайёрланган таомлар ширалироқ ва хушбўйроқ бўлади. Ёпиқ қопқоқ худди печдаги каби конвекция эффектини юзага келтиради, бу эса тайёрлаш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради ва маҳсулотнинг ҳар томонлама яхши тобланишини таъминлайди. Қопқоқ ёпиқ бўлса, панжара кучлироқ қизийди ва маҳсулотларни яхшилаб қовуради, зиравор ва дориворларнинг хуш иси эса сақланиб қолади. Бундан ташқари, грилга камроқ ҳаво киради ва оловнинг ловуллаб кетиш хавфи камаяди. Очиқ қопқоқ билан эса таомлар узоқроқ вақт тайёрланади ва қуруқроқ бўлиб қолади.

    Фақат ингичка ва нозик маҳсулотларгина, масалан, креветка, бургер булочкалари ёки тортильялар бундан мустасно. Улар шу қадар тез тайёр бўлади-ки, гриль қопқоғини ёпишга ҳожат йўқ.

  • WEBER ЭЛЕКТР ГРИЛИДА КЎМИР ВА ГАЗДА ИШЛАЙДИГАН ГРИЛЛАРДАГИ КАБИ ЯХШИ ТАОМ ТАЙЁРЛАШ МУМКИНМИ?

    Ҳа, албатта. Weber компаниясининг барча электр гриллари қиздирувчи қисмлар билан таъминланган бўлиб, улар бошқа турдаги гриллардаги каби иссиқлик даражасини таъминлаб беради. Бундан ташқари электр грилларда чўян панжаралар бор, уларнинг сатҳи яхши қизийди ва иссиқликни узоқ вақт сақлайди. Электр грилда тайёрланган таомларнинг таъми кўмир ёки газ грилларидагидан умуман фарқ қилмайди. Биз тажриба ўтказиб ҳам кўрганмиз, энг тажрибали экспертлар ҳам фарқини аниқлай олишмаган. Бунинг устига Weber электр грилларида қовуриш ва тоблаб пиширишдан ташқари, дудлаш ҳам мумкин.

  • ГРИЛНИ ОЛДИНДАН ҚИЗДИРИБ ҚЎЙСАМ БЎЛАДИМИ?

    Албатта! Weber шеф-ошпазларининг айтишларича, грилда яхши таом тайёрлашнинг сири айнан шунда. Таом тайёрлашни бошлашдан олдин грилни қиздириб қўйинг. Зарур ҳароратга эришиш учун гриль ёпиқ қопқоқ остида 10-15 дақиқа, керакли ҳароратгача қизиб олиши керак. Турли таомларни тайёрлаш учун турлича иссиқлик талаб этилади. Кучли ҳарорат 230-290 °С, ўртача ҳарорат 175-230 °С, кучсиз ҳарорат 120-175 °С. Гриль ҳароратини қопқоққа ўрнатилган ҳарорат ўлчагич ёрдамида баҳолаш мумкин.

    Қиздирилган грилда маҳсулотлар панжарага ёпишиб қолмайди, қизариб пишади, ичи эса юмшоқ ва ширали бўлади.

  • WEBER ГРИЛИНИ КЎЧАДА САҚЛАСАМ БЎЛАДИМИ?

    Ҳа, Weber грилларининг барчаси ҳар қандай об-ҳаво шароитларида ва барча мавсумларда, йилига 365 кун очиқ ҳавода фойдаланиш ва сақлаш учун мўлжалланган. Аммо, гриль билан ишлаш қулай бўлиши ва у узоқ хизмат қилиши учун ҳимоя ғилофларидан фойдаланишни тавсия этамиз (айниқса, грилдан узоқ вақт фойдаланилмаганда) ва моделингиз фойдаланиш қўлланмасида кўрсатилганидек мунтазам тозалаб туриш ҳам керак.

  • КЎМИРДА ИШЛАЙДИГАН ГРИЛЬ ҲАРОРАТИНИ ҚАНДАЙ СОЗЛАШИМ МУМКИН?

    Кўмирда ишлайдиган грилнинг иссиқлик даражасини белгиловчи иккита омил мавжуд.

    Биринчиси – ишлатиладиган ёқилғи миқдори. Кўмир қанча кам бўлса, ҳарорат шунчалик паст бўлади ва аксинча. Масалан (57 сантиметрли Weber гриллари учун), кучли ҳароратга (230-270 °С) эришиш учун, ўт олдириш мосламасини брикетларга тўлдириш керак. Ўртача ҳарорат (175-230 °С) учун – ¾ қисмини, кучсиз ҳарорат (130-175 °C) учун эса – ½ қисмини тўлдириш кифоя.

    Иккинчиси – қозонга кирадиган ҳаво оқимини назорат қилувчи юқори вентиляция қопқоғининг ҳолати. Кучли ҳароратни сақлаб туриш учун қопқоқ тўлиқ очиқ бўлиши керак. Ҳароратни пасайтириш талаб этиладиган бўлса, қопқоқни бураб қўйиш керак бўлади. Вентиляция тешиклари қанчалик кичик бўлса, ҳарорат шунчалик паст бўлади. Қопқоқ тўлиқ ёпилганда эса, гриль ичидаги кўмир ўчишни бошлайди.

    Унутманг, таом тайёрлаш жараёнида гриль қозонининг остида жойлашган пастки вентиляция қопқоғи доим очиқ туриши керак.

    Гриль ҳароратини тахминан назорат қилиш кўмир миқдорига боғлиқ, аниқ назорат эса юқори қопқоқ ҳолатини ўзгартириш орқали амалга оширилади.

  • ЎТ ОЛДИРИШ УЧУН ҚАЙСИ ВОСИТАДАН ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК?

    Кўмирни хавфсиз ва осонгина ёқиш учун Weber ўт олдириш кубикларидан фойдаланишни тавсия этамиз. Кубиклар осон ўт олади, ҳиди ва заҳарли моддалари йўқ, таом таъмига таъсир кўрсатмайди. Кўмирни Weber ўт олдириш ускунаси ёрдамида ёқишни ва ўт олдириш учун турли суюқ воситалардан фойдаланмасликни тавсия қиламиз, негаки нотўғри ишлатилган тақдирда улар саломатлик ва, ҳатто ҳаёт учун хавф туғдиради.

  • ГРИЛНИНГ ҚОПҚОҒИ ВА ТАШҚИ ЮЗАЛАРИДАГИ ЁҒ ДОҒЛАРИНИ ҚАНДАЙ КЕТКАЗСАМ БЎЛАДИ?

    Кетиши қийин қатламлар ҳосил бўлмаслиги учун ҳар сафар фойдаланганингиздан кейин (гриль совуганида) қопқоқни қайноқ эмас, илиқ сувда губка ва юмшоқ таъсир этувчи ювиш воситаси билан тозаланг. Жараённи тезлатиш учун юзаларни тозалашда чинни эмали ва зангламайдиган пўлат парвариши учун мўлжалланган Weber воситаларидан фойдаланишни тавсия этамиз. Идишдаги воситани пуркагич орқали юзаларга сепиб чиқинг, 5 дақиқага қолдиринг ва қопқоқни юмшоқ қуруқ мато билан артинг.

  • ГАЗДА ИШЛАЙДИГАН WEBER ГРИЛИДА ИЛК БОРА ТАОМ ТАЙЁРЛАМОҚЧИМАН. МЕНГА НИМА КЕРАК БЎЛАДИ?

    Газда ишлайдиган Weber грилини йиғиб бўлганингиздан кейин (уни очиқ ҳавода қопқоқсиз ва мустаҳкам асосга ўрнатганингиз маъқул) Сизга тўғри тўлдирилган газ баллони керак бўлади. Асосий аксессуарлар сифатида: бир марталик алюмин поддонлар (грилингиз моделининг тозалаш тизимига мос келадиган), гриль учун асбоблар (қисқич, куракча ва чўтка), иссиққа чидамли қўлқоп ва пешбандларни сотиб олишни тавсия қиламиз. Бу ва бошқа аксессуарлар ҳақида батафсил «Аксессуарлар» бўлимида ўқиб чиқишингиз мумкин.

  • WEBER ЭЛЕКТР ГРИЛИДА ИЛК БОРА ТАОМ ТАЙЁРЛАМОҚЧИМАН. МЕНГА НИМА КЕРАК БЎЛАДИ?

    Гриль текис, мустаҳкам юзага ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Грилдан хона ичида фойдаланиш мумкин эмас, уни пешайвон ёки, хонадонда тайёрламоқчи бўлсангиз, балконга ўрнатинг. Катта қувват (2,2 КВт) талаб этадиган электр асбоблар учун мўлжалланган ишончли розеткадан фойдаланинг. Ана шундан кейин грилда таом тайёрлашни бошлашингиз мумкин. Асосий аксессуарлар сифатида: бир марталик алюмин поддонлар (грилингиз моделининг тозалаш тизимига мос келадиган), гриль учун асбоблар (қисқич, куракча ва чўтка), иссиққа чидамли қўлқоп ва пешбандларни сотиб олишни тавсия қиламиз. Бу ва бошқа аксессуарлар ҳақида батафсил «Аксессуарлар» бўлимида ўқиб чиқишингиз мумкин.

  • WEBER КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҚАНДАЙ БОҒЛАНИШ МУМКИН?

    Сайтимиздаги «Қўллаб-қувватлаш» бўлимида «Боғланиш» саҳифасини топасиз. Савол ва истаклар бўйича биз билан саҳифада кўрсатилган телефон рақами ва электрон манзил орқали боғланишингизни сўраймиз.

ЯНА САВОЛЛАРИНГИЗ БОРМИ?

Яна саволларингиз бўлса, илтимос, маслаҳат олиш учун бизга мурожаат қилинг.